Исроил Яманга зарба берди. 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
25 Август 2025 2237 2 дақиқа
Кеча, 24 август куни Яман пойтахти Санага Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Яман Соғлиқни сақлаш вазири Анис ал-Асбахий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, яна 86 киши жароҳат олган, зарбалар электр станцияси ва нефть компанияси объектига қаратилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Санага бир қатор авиаҳужумлар ҳам уюштирган. Исроил, шунингдек, ҳусийларнинг ҳарбий инфратузилмасига зарба берилганини маълум қилган. Ҳусийлар ҳаракати сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад ал-Фарраҳнинг айтишича, Исроил ҳужумлари аслида тинч аҳолига қаратилган бўлган.
Исроил томонининг тушунтиришича, бу ҳусийларнинг аввалги ҳужумларига жавоб бўлган, хусусан, сўнгги кунларда ракета ва дронлар ёрдамида амалга оширилган ҳужумлар учун.
Маълумот учун, ҳусийлар Ғазо секторида давом этаётган ҳужумларга жавобан Исроилга мунтазам зарба беради. Ҳужумлар 2023 йил 7 октябрда бошланганидан бери Ғазода 200 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ёки яраланган. 12 мингдан ортиғи бедарак йўқолган, юз минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Блокада ва унинг оқибатида юзага келган очарчилик ўнлаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг ЦАХАЛ кучлари Яманнинг Ходейда, Рас Исо ва Ас-Салиф портлари ҳамда Рас Қанатиб электр станциясига зарба берганди. Ҳужумларда ҳарбий разведка ва Исроил денгиз флоти маълумотларидан фойдаланилган.
Live
Барчаси