Исроил Яманга зарба берди

Олам

image

Исроилнинг ЦАХАЛ кучлари кеча, 6 июль куни кечқурун Яманнинг Ходейда, Рас Исо ва Ас-Салиф портлари ҳамда Рас Қанатиб электр станциясига зарба бергани ҳақида хабар берди.

Ҳужумларда ҳарбий разведка ва Исроил денгиз флоти маълумотларидан фойдаланилгани маълум қилинди.

“Рўйхатда келтирилган портлар ҳусийлар томонидан Исроил давлати ва унинг иттифоқчиларига қарши террорчилик амалиётларини ўтказишда фойдаланиладиган қурол-яроғларни ташишда фойдаланилади”, дейилади ЦАХАЛ хабарида.

Уларнинг қўшимча қилишича, Рас-Иса портида 2023 йил ноябрида ҳусийлар томонидан қўлга олинган Galaxy Leader юк кемаси йўқ қилинган – Исроил армиясининг маълумотларига кўра, Яман ҳусийлари “кейинги фаолияти” учун бошқа кемалар ҳаракатини кузатиш мақсадида унга радар ўрнатган.

“Рас Қанатиб электр станциясига келсак, у ҳусийлар режимининг ҳарбий амалиётлари учун муҳим электр манбаи бўлиб хизмат қилган”, дейилади ЦАХАЛ постида.

Айни пайтда ҳусийлар “Яман ҳаво кучлари Исроилнинг тажовузкорлигига қарши туришини” билдирди. Шунингдек, улар Тель-Авивдаги Бен-Гурион халқаро аэропортига гипертовушли баллистик ракета билан муваффақиятли зарба бергани ҳақида хабар берди.

Ҳусийлар вакили Яҳё Сарининг сўзларига кўра, операция “Паластин-2” ракетаси ёрдамида амалга оширилган ва Лод (Бен-Гурион) аэропортига қаратилган. Ҳусий вакилининг даъво қилишича, мақсадга эришилган, ҳужум натижасида аэропорт фаолияти тўхтатилган ва “миллионлаб сионистлар” бошпана олишга мажбур бўлган.

Сари операцияни Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ҳаракати ва Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавоб деб атади. Унинг таъкидлашича, Исроилга зарбалар тажовуз тугагунча ва Ғазо сектори блокадаси олиб ташланмагунча давом этади.

Баёнотда, шунингдек, ҳусий кучлари юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга қарши шай ҳолатда эканлиги қайд этилган.

Исроил армияси эса ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари эрталаб Ямандан отилган ракетани тутиб олгани ҳақида хабар берган эди. Мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.

Маълумот учун, ҳусийлар Ғазо секторида давом этаётган ҳужумларга жавобан Исроилга мунтазам зарба беради. Ҳужумлар 2023 йил 7 октябрда бошланганидан бери Ғазода 193 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ёки яраланган. 11 мингдан ортиғи бедарак йўқолган, юз минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Блокада ва унинг оқибатида юзага келган очарчилик ўнлаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг