Исроил Яман пойтахтига зарба берди (видео)
Олам
−
10 Сентябрь 9386 1 дақиқа
Бугун, 10 сентябрь куни Исроил ҳарбийлари ҳусийлар назоратида бўлган Яман пойтахти Сана шаҳрига ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда “Al Masirah” телеканали хабар қилди.
Қайси объектлар нишонга олингани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Ҳусийлар ҳаракати ҳарбий вакили Яҳё Сариянинг баёнотига кўра, уларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроил авиацияси ҳужумига қаршилик кўрсатмоқда.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳозирда мамлакатимизга қарши тажовузкор ҳаракатлар қилаётган Исроил самолётларига қаршилик кўрсатмоқда”, деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.
Ҳаракат ҳарбий вакилининг билдиришича, ҳусийлар бир нечта Исроил самолётлари ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлиб, уларни орқага чекинишга мажбур қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Яман пойтахти Сана шаҳрига берган ҳаво ҳужуми оқибатида Ямандаги ҳусийлар ҳаракати томонидан тузилган ҳукумат бош вазири Аҳмад Ғолиб ал-Раҳавий ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.