Исроил ва Эрон можароси давом этса, жаҳонда нефть инқирози бошланади – “Forbes”
Олам
−
20 Апрель
4700Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият кучайса, жаҳон иқтисодиёти нефть танқислигига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
“Исроил ва Эрон муносабатларидаги кескинлик биз ҳозиргача гувоҳ бўлган минтақавий можароларнинг янада кучайишига сабаб бўлади”, дейди Халқаро валюта жамғармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.
Нашрга кўра, Исроил ва Эрон ўртасидаги муносабатлар таранглашгани сари кескинликнинг янги босқичи бошланади, яъни кенг кўламли уруш юз бериши хавфи ортади.
Маълумот учун, ҳозирда трейдерлар минтақавий беқарорлик глобал нефть таъминотини тўхтатиши мумкин бўлган можарога айланмаслиги учун пул тикишмоқда. Бироқ уларнинг фикрича, вазият ҳали у даражада ёмонлашмаган.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси