Исроил Ғазога ёрдам олиб кетаётган охирги кемани ҳам тўхтатди

Олам

image
Исроил ёрдам кемаларини тўхтатиши ортидан дунё бўйлаб намойишлар авж олди north_east

Исроил ёрдам кемаларини тўхтатиши ортидан дунё бўйлаб намойишлар авж олди

Исроил ҳарбийлари халқаро “Global Sumud” флотилиясини ҳужум орқали тўхтатиб, миссия таркибидаги охирги кемани ноқонуний равишда эгаллади.

Бугун, 3 октябрь куни ҳодиса жойидан жонли эфирда кўрсатилган кадрларда “Маринетт” номи билан аталган кемага Исроил ҳарбий кемаси яқинлашаётгани кўринади. Ҳужумни кутган фаоллар ўз мобил телефонларини сувга ташлай бошлаган.

Ҳужумда иштирок этган Исроил аскарлари фаолларни ноқонуний равишда ҳибсга олган бўлиши эҳтимол қилиняпти.

Бундан олдинроқ Исроил кучлари флотилия таркибидаги ўнлаб кемаларга ҳужум қилган эди. Бу кемалардаги юзлаб иштирокчилар амалдагӣ Исроил блокадасини ёриб ўтиш ва Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамини етказиш учун йўлга чиққан эдилар.

Халқаро “Global Sumud” флотилияси

Халқаро “Global Sumud” флотилияси ўнлаб кемалардан иборат бўлиб, бир неча кундирки Ғазо томон ҳаракат қилмоқда. Унинг бортида катта миқдорда инсонпарварлик ёрдами, жумладан дори-дармонлар ҳам бор. Бу флотилия – ҳозиргача Фаластин эксклавига йўл олганлар ичидаги энг йириги ҳисобланади.

“Sumud” сўзи араб тилидан “матонат”, “соқовлик” ёки “мустахкам ирода” деб таржима қилинади. 1967 йилги Олти кунлик урушдан кейин бу атама фаластинликлар учун босим остидаги қаршилик ва омон қолиш стратегиясини ифода этувчи асосий тушунчага айланган.

“Sumud” фаластинликларнинг ўз ерларини сақлаб қолишини, миллий ўзлигини ва маданиятини асраб-авайлашини ҳамда зўравонликсиз қаршилик шаклларидан – фуқаровий итоатсизлик ва муқобил институтлар яратиш каби усуллардан фойдаланишини англатади. Фаластин рамзшунослигида “Sumud”ни ифодалаш учун анъанавий равишда зайтун дарахти ва ҳомиладор деҳқон аёл каби образлар ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни кечқурун Исроил ҳарбий-денгиз кучлари Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун йўлга чиққан “ёрдам флотилияси”ни тўхтатганди. Бир нечта кемалар зарар етказилмаган ҳолда ушлаб қолинган ва йўловчилар Исроил портларига олиб борилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Global Sumud

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг