Исроил Ғазога ҳужумни кенгайтиришни режалаштирмоқда – ОАВ

Олам

image

Шу ҳафта давомида Исроилнинг хавфсизлик масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси Ғазо секторига ҳужумларни кенгайтириш бўйича қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Исроилнинг 12-канали хабар берди.

Қайд этилишича, бу қадам Ғазода сақланаётган исроиллик маҳбуслар ҳаётини хавф остига қўйган тақдирда ҳам қарор қабул қилинади. “Haaretz” газетаси ҳам худди шундай баёнот билан чиқди. Вазирлар йиғилишида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар истиқболлари ҳам муҳокама қилинади. Бу борада ҳукумат ичида келишмовчиликлар борлиги хабар қилинмоқда.

Стратегик режалаштириш вазири Рон Дермер, Молия вазири Бецалель Смотрич, Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир, Бош вазирнинг ҳарбий маслаҳатчиси Роман Хоффман ва Вазирлар Маҳкамаси котиби Ёсси Фучс “қуруқлик операцияси”ни кенгайтириш тарафдори. Бош штаб раҳбари Эяль Замир, Ташқи ишлар вазири Гидеон Саар, “Шас” партияси раҳбари Арье Дери, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Цахи Ханегби, Моссад директори Дэвид Барнеа, ЦАХАЛ қўмондони Ницан Алон ва музокаралар гуруҳидаги Шин Бет разведка ходимлари ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни алмашиш бўйича келишувга эришишга чақирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Итамар Бен-Гвир Бецалель Смотрич Рон Дермер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг