Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
3213Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолида қочқинлар яшайдиган мактабга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Айтилишича, анклав шимолида шиддатли жанглар кетмоқда. Ал-Фаллужа шаҳрида жойлашган мактабни Исроил самолётлари томонидан бомбардимон қилиниши оқибатида у ерда бўлган қочқинлар орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бор.
Таъкидлаш жоизки, бу Исроил томонидан биринчи марта мактабга зарба берилиши эмас. Олдинроқ Исроил мудофаа кучлари Жабалиядаги мактабга зарба бериши оқибатида 200 га яқин одам ҳалок бўлган. Ушбу таълим муассасаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) томонидан бошқариларди. Кўплаб тинч аҳоли бомбардимондан қочиб, унинг ҳудудида паноҳ топганди. Мактабни тахминан 2000 киши бошпана қилганди.
LiveБарчаси