Исроил Фаластин халқига қарши ирқчилик ва зулм қилмоқда – “Amnesty International”

Олам

image

Исроил давлати яҳудийлар манфаати учун Фаластин аҳолисига нисбатан зулм ва ҳукмронликнинг институционал режимини қўллаб келмоқда. Бу ҳақда кеча, 1 февраль куни инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар ўтказган текширувларга асосланиб, “Amnesty International” эълон қилган янги баёнотда сўз боради. 

Жаҳоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича етакчи ташкилоти эълон қилган 280 саҳифадан иборат ҳисоботда, Исроил ҳукумати Фаластин халқи устидан ҳукмронлик қилиб уларга нисбатан қандай тизимли қийноқларни қўллаб келаётгани ҳақида баён қилинган. 

Ташкилот ўз баёнотида Исроилни бир нечта қийноқларни амалга оширганлик, Фаластин халқининг уй-жой ва мол-мулкларига ноқонуний йўл билан эга чиқиш, асоссиз ўлимлар, куч билан кўчириш, ҳаракатланишни кескин чеклаш, маъмурий ҳибсга олиш ва фаластинликларни миллат ва фуқароликдан маҳрум этишда айблаган. 

У буларнинг барчасини халқаро ҳуқуқларга зид тизимли ирқчилик ҳаракатларларининг намунаси дея атаган. 

“Ушбу тизим “Amnesty International” инсон ҳуқуқларига қарши жиноят ва ирқчилик шакли дея топган қийноқлар намунасидир”, дейилади ташкилот баёнотида. 

Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид “Amnesty International” ҳисоботини инкор этиб, уни “ҳақиқатдан йироқ” ва ташикотнинг ўзини эса “террорчи ташкилотлар каби ёлғон хабарларни тарқатиш”да айблаган. Унга кўра, ташкилот ўз айбловларига қарши асос келтириб, кўрсатма бера олмайди.

“Euro-Med” инсон ҳуқуқлари мониторинги ташкилоти раиси Рами Абду, Исроилни ўнлаб йиллар давомида инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар бераётган баёнотларни тан олмасдан, уларни “анти-семантик” дея атаб, инкор қилишда айблаган. 

“Ушбу сиёсат Исроилнинг Стратегик ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган ва Исроил ўз танқидчилари, ҳукуматга қарши фаоллар ва ҳуқуқ ташкилотларини анти-семитизмда айблаб келади”, деган Рами Абду “Al-Jazeera”га берган интервьюсида. 

9,5 миллион Исроил аҳолисининг 20 фоизини ташкил этадиган фаластинлик араблар 2018-2019 йиллар Ғазо секторининг сим тўсиқ ва деворлар билан ўраб олиниши ортидан ўз уй-жойлари ва фуқаролигидан маҳрум бўлган эди. Ўшанда ҳукуматга қарши намойиш ўтказган халқ Исроил полицияси томонидан аёвсиз таъқибга учраган ва қамалган.

“Қайтиш марши” номини олган намойишларни Исроил полицияси резина ўқлар ва кўзни ёшлантирувчи газлар ёрдамида бостирган. Намойишларни бостириш давомида Исроил полицияси 214 нафар фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлган, ҳалок бўлганлар орасида 46 нафари ёш болалар ҳам бўлган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг