Исроил Дамашқ аэропортига ракета ҳужуми уюштирди. Қурбонлар бор
Олам
−
02 Январь 2023
6365Бугун, 2 январь куни Исроил Дамашқ халқаро аэропортига ракета ҳужуми уюштирди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълум қилди.
“Тўрт жангчи ҳалок бўлди, улардан икки нафари суриялик аскарлар. Шунингдек, ракеталар “Ҳизбуллоҳ” ва эронпараст гуруҳлар жойлашган аэропорт биноси ичидаги ва ташқарисидаги позицияларига, жумладан, ўқ-дорилар омборига ҳам тегди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда аэропорт фаолияти тўхтатиб қўйилган.
Етти ой ичида бу эронпараст қуролли гуруҳлар ва Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал ҳаракати жангчилари жойлашган Дамашқ аэропортига Исроилнинг иккинчи зарбасидир.
Жорий зарба Исроил армияси раҳбарияти 2023 йилга мўлжалланган операциялар режасини тақдим этганидан бир неча кун ўтиб бўлди.
LiveБарчаси