Исроил Боррелни қабул қилишни рад этди

Олам

image

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг Исроилга режалаштирилган расмий ташрифи Тель-Авив томонидан рад этилди. Бу ҳақда “Euro Asia Daily” хабар берди.

Қайд этилишича, Жозеп Боррель 14-15 сентябрь кунлари Исроилга расмий ташриф билан боришини маълум қилган. Аммо маслаҳатлашувлар ва учрашувлардан сўнг Тель-Авив Боррель бу саналарда Исроилга ташриф буюра олмаслигини айтиб, уни рад этди.

“Исроил Боррель ташриф санасини Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан мувофиқлаштирмасдан ва рухсат сўрамасдан эълон қилган, деб топди. Европа дипломатияси раҳбаридан Исроилда кузги таътил тугаганидан кейин ташрифни мувофиқлаштириш сўралган”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Исроилда кузги таътил октябрь ойининг охирида тугайди, Жозеп Боррель эса октябрь ойининг бошида ўз лавозимини тарк этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Боррел

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар