Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода ўлганлар сони 22 мингдан ошиб кетди
Олам
−
03 Январь
25032023 йилнинг 7 октябридан 2024 йилнинг 2 январига қадар Ғазо анклавида 22 185 фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги
маълум қилди.
Унга кўра, ҳалок бўлганларнинг қарийб 70 фоизи аёллар ва болалардир. Шунингдек, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида 57 035 нафар фаластинлик яраланган.
7000 га яқин одам бедарак йўқолган бўлиб, уларнинг кўпи вайроналар остида қолиб кетгани тахмин қилинмоқда.
Ҳисоботга кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо анклавининг 207 нафар фуқароси ҳалок бўлган, яна 338 нафари жароҳатланган.
LiveБарчаси