Исроил ҲАМАСни битимни бузганликда айблади

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича сулҳ битимидаги баъзи бандлардан воз кечганини айтди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Исроил ҳукумати ҲАМАС аъзоларини “сўнгги дақиқада инқироз” келтириб чиқаришда айблаган, бу эса келишувга эришишга тўсқинлик қилган.

“Исроил Вазирлар Маҳкамаси воситачилар Исроилга ҲАМАС келишувнинг барча элементларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бермагунча йиғилмайди”, дейилади Нетаньяху идораси баёнотида.

“Al Jazeera”га кўра, ҲАМАС вакиллари сулҳ битимига содиқ қолишини таъкидлаган. Шунингдек, ОАВ хабарларига кўра, Исроил кучлари Ғазо сектори бўйлаб ҳужумларини давом эттирмоқда ва келишув эълон қилинганидан бери анклавда камида 40 фаластинликни ўлдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳукумати ва ҲАМАС раҳбарияти ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини маъқуллаш учун Исроил Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бугун, 16 январь куни ўтказилиши режалаштирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг