Испаниялик таниқли пойгачи ҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди
Спорт
−
16 Январь
2950Испаниялик мототцикл пойгачиси Карлес Фалькон 2024 йилги Дакар раллисида бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, Фалькон мусобақанинг учинчи кунида тошдан қилинган қийин майдонда йиқилиб, умуртқа суяги синиши ва миясининг шикастланиши оқибатида комага тушган. 46 ёшли испаниялик пойгачи махсус босқичнинг 448-километрида ҳалокатга учраган. Бахтсиз ҳодиса ҳақида масъулларга унинг орқасида кетаётган пойгачи хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган тиббий вертолётда жабрланувчи шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига қарамай унинг юраги уришдан тўхтаган.
Маълумот учун, Фалькон Дакар мусобақасида “Твинтраил” жамоасини шарафини ҳимоя қилган. 2022 йилда у мотоциклчилар ўртасидаги якуний рейтингда 68-ўринни эгаллаганди.