Испаниялик эркакка ажрашиш 204 минг еврога тушди
Олам
−
09 Март 2023 4034 1 дақиқа
Испаниянинг Малага шаҳрида яшовчи Ивана Морал 25 йиллик турмуши учун собиқ эридан товон пули сифатида 204 минг евро (тахминан 212 минг доллардан ортиқ) миқдорида компенсация ундирадиган бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Қайд этилишича, суд 48 ёшли аёлнинг 25 йил давомида фақат оиласига ғамхўрлик қилгани, уй юмушларини маромида бажаргани, бутун вақтини фарзандлари тарбиясига сарфлагани учун собиқ эридан 204,624,86 евро миқдорида товон пули ундириш бўйича қарор чиқарган.

Манбага кўра, собиқ эр-хотиннинг икки қизи бўлган. Уларнинг никоҳи мулкий режим билан тартибга солинган бўлиб, унда ҳар бир томоннинг топган нарсаси фақат уларники экани кўрсатилган. Аёл ўзини фақат уй ва оилага бағишлагани туфайли ҳар қандай мансабдан маҳрум бўлган. Бундан фарқли ўлароқ, эр турмуш йиллари давомида ўз активларини тўплаб борган.
Live
Барчаси