Испанияда яна “Реал” футболчиси ирқчилик “қурбони” бўлди

Спорт

image

Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари “Реал” клуби аъзоси билан боғлиқ янги ирқчилик можаросини текширмоқда. Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.

Гап шундаки, “Мальорка” мухлиси “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменига қарата ҳар хил ирқчилик билан боғлиқ имо-ишораларни кўрсатган. Воқеа Испания чемпионати 31-тур учрашувида (0:1) юз берди. Айнан шу эпизод бўйича ҳозирда маҳаллий полиция иш олиб бормоқда.

“Мальорка” клуби ҳам ҳолат бўйича баёнот бериб, мухлисни ирқчилик қилганини тасдиқлаб, бундай хатти-ҳаракатни қоралаган ва мухлисни аниқлаб, уни жазолаш учун полиция билан ҳамкорлик қилишга ваъда берган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Чуамени барча турнирларда 34 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мальорка Орельен Чуамени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг