Испанияда яна Каталония мустақиллиги мавзуси кўтарилди

Олам

image

Яқинда парламент сайловлари бўлиб ўтган Каталониянинг мустақиллиги тўғрисида референдум ўтказиш имконсиз, чунки бу Испания конституциясига зиддир. Бу ҳақда қироллик Бош вазирининг ўринбосари Кармен Кальво маълум қилди.

 Ҳукумат раҳбари ўринбосари бундай плебисит Испания конституцияси доирасида имконсиз эканлигини айтди.

“Ҳар бир партия (сайловда) неча фоиз олиши муҳим эмас.Чунки ўз тақдирини ўзи белгилаш бўйича референдум қонуний эмас”, дейди у.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Каталонияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Натижада, минтақа мустақиллигини қўллаб-қувватловчи учта партия маҳаллий палатада кўплаб ўринларни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг