Испанияда учар такси синовдан ўтказилди
Технология
−
19 Июль 2023
4632Германиянинг Lilium компанияси кеча, 18 июль куни Испания жанубида вертикал парвоз қилувчи учар таксини синовдан ўтказди. Бу ҳақда “Wfmz” нашри хабар берди.
Таксининг реактив услубидаги шахсий кабинасида олтита ўриндиқ мавжуд. Бир вақтнинг ўзида олти нафар йўловчи ва учувчи ушбу қурилмага жойлашиши мумкин.
“Биз парвоз давомида кузатувчиларга яқин ва секин учдик. Чунки, унинг барча имкониятларини намойиш этишни истадик”, деди компания бош инженери Дэниел Виганд.
Lilium Jet "биринчи тўлиқ электр вертикал учиш ва қўниш реактиви" сифатида эътироф этилди. Яқин йилларда Хитой, Италия ва Швейцария каби бир қатор мамлакатларда ҳам янгича тизим йўлга қўйилиши кутилмоқда. Хусусан, Хитойнинг Heli-Eastern элтиш хизмати аллақачон Lilium Jet таксидан 100 дона буюртма берган.
“Компания сифатида бизнинг кейинги қадамимиз - шу йил декабрь ойида маҳсулотимизнинг серияларини кўпайтириш”, деди инженер.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Tesla ўзининг янги синмас ойнали Cybertruck`ини тақдим этди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси