Испанияда даҳшатли бўрон: уч киши ҳалок бўлган

Олам

image

Аввалроқ Испания пойтахти Мадридда 12 йилдан буён кузатилмаган об-ҳаво ҳукм сураётгани ҳақида хабар берган эдик. Испаниянинг катта қисмида кузатилаётган қор, кучли шамол ва ёмғирлар билан бирга бўлган бўрон оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақдабугун, 9 январь куни матбуот анжуманида Қироллик Ччки ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка маълум қилди.

“Афсус билан уч нафар инсон ҳалок бўлгани ҳақида хабар берамиз”, дейди Ички ишлар вазири. 

Унга кўра, Андалусияда икки киши, Мадридда яна бир киши табиий офат қурбони бўлган. Вазир бу сўнгги 50 йил ичидаги энг даҳшатли бўрон эканини таъкидлади.

Аввалроқ, Андалусия фавқулодда хизмати Фуэнгирола ва Мижас шаҳарлари ўртасида дарё оқими бир аёлни автомобили билан учириб кетгани сабабли вафот этди, деб хабар берган эди. Кейинчалик қутқарувчилар худди шу машинада саёҳат қилган эркакнинг жасадини топган. Умуман олганда, об-ҳаво шароити туфайли минтақада 600 дан ортиқ нохуш воқеалар қайд этилган.

Испания давлат метеорологик агентлиги 7 январдан қор ёғиши, совуқ тушиши ва шамол сабабли кўплаб минтақаларга сигнал берди. Табиий офат туфайли Мадрид жиддий зарар кўрган, у ерда қор қопламининг баландлиги аллақачон 60 сантиметрга етган, шу билан бирга кун бўйи қор ёғиши кутилмоқда.

Табиий офат туфайли Мадрид-Барахас халқаро аэропорти 8 январдан бери ишламаяпти. Мадриддан ва Мадридга темир йўл қатнови тўхтатилди, шаҳарда автобуслар қатнамаяпти. Юзлаб ҳайдовчилар ўз автоуловларида Мадриддаги қор билан қопланган йўлларда тунашга мажбур бўлган. Уларга ёрдам бериш учун ҳарбийлар жалб қилинган.

Пойтахт мери Хосе Луис Мартинес-Альмейда шаҳар аҳолисини кўчага чиқмасликка чақирди. Мадрид ва Кастилия-Ла-Манча маъмурлари 11 ва 12 январь кунлари таълим муассасаларида дарслар бекор қилинганини эълон қилди. Кастилия-Ла-Манча минтақасининг фавқулодда хизматида таъкидланганишича, об-ҳаво ёмонлиги сабабли 27 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолган. ЭФE агентлиги маълумотларига кўра, Мадриддаги баъзи уйлар ҳам об-ҳаво шароитидан юзага келган муаммолар туфайли сув, электр ва иситиш тизимисиз қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг