Испания терма жамоаси тарихда илк бор ОФК жамоасига мағлуб бўлди

Спорт

image

Кеча, 2 декабрь куни Қатарда бўлиб ўтаёган мундиалда Испания терма жамоаси Осиё Футбол Конфедерациясининг Япония терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Шундай қилиб, "қизил фурия" ўз тарихида илк бор ОФК жамоасига имкониятни бой берди. Бу ҳақда “Eurofootball” нашри хабар берди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар испанлар Осиё терма жамоалари билан 15 та ўйин ўтказган. Уларнинг 13 тасида жамоа ғалаба қозониб, фақат иккитасида дуранг натижа қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси билан Германия терма жамоасининг очколар сони бир хил бўлсада, Испания термаси нисбатан яхши кўрсаткич қайд этгпни учун плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Терма жамоа 1/8 финал босқичида “F” гуруҳида Марокаш терма жамоаси билан ўйнайди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг