Испания Буюк Британия кемасидан 4 тоннадан ортиқ гашишни мусодара қилди
Олам
−
28 Декабрь 2022
4726Испания полицияси Буюк Британиянинг елканли кемаси бортида тўрт тоннадан ортиқ гашишни мусодара қилди. Бу ҳақда Испания Миллий полицияси хабар берди.
Қайд этилишича, Британиянинг елканли қайиғини Кадис кўрфазида Испания полицияси божхона органлари ва жиноятга қарши кураш агентлиги ходимлари билан биргаликда қўлга олган. Тинтув чоғида 130 дона ўрам топилган, улар ичида 4,4 тоннага яқин гашиш смоласи бўлган.
Агентлик маълумотларига кўра, кема Марокашнинг ғарбий қирғоқлари томон йўл олган, бироқ Гибралтар бўғозидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Испания сувларига қайтишга мажбур бўлган.
Испаниядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари Британия расмийлари томонидан шубҳали елканли қайиқ ҳақида аввалроқ огоҳлантирилган эди. Текширув давомида ушбу наркотик модда кейинчалик Жанубий Америкага жўнатиш учун Марокашга етказилиши аниқланган.
Хабар қилинишича, полиция операция давомида икки Британия фуқаросини ҳам қўлга олган. Тергов ҳали давом этмоқда.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь