Исломжон Эргашхўжаев ўз лавозимида қолди

Жамият

image

Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Исломжон Эргашхўжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.

Исломжон Эргашхўжаев 1970 йил Тошкентда туғилган. У Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1999-2004 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. 2009 йилгача Тошкент шаҳар Миробод тумани прокурори лавозимида ишлаган. 2009-2011 йилларда Оҳангарон шаҳри прокурори этиб тайинланган. 2011 йилдан Пскент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, у 2016 йил 12 августдан 14 декабргача Тошкент вилояти ҳокими бўлган. Эргашхўжаев 2017 йил ноябридан буён эса  Жиззах вилояти прокурори лавозимида ишлаб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг