Ирландия 39 нафар муҳожирнинг қотилини экстрадиция қилади
Олам
−
24 Январь 2020
3728Ирландия суди 39 нафар муҳожирнинг ўлимида айбланган шимолий ирландиялик 23 яшар Имон Харрисонни Британияга экстрадиция қилиш ҳақида ҳукм ўқиди. 24 январь куни Ирландия Юқори суди судьяси Дональд Бинчи ушбу қарорга келган.
Харрисон 2019 йилнинг 1 ноябрь куни Британия маъмурлари томонидан Дублинда қўлга олинган. Унга нисбатан 41 пункт бўйича айбловлар қўйилган. 39 нафар одамни ўлдириш, одамларни ноқонуний кўчириш ва ноқонуний миграция ишларини йўлга қўйиш шулар жумласидан. Британия ҳукумати Бельгияда ичида мурдалар бўлган фургонни айнан Харрисон етказиб берган деб ҳисобламоқда.
“Мен Харрисонни Буюк Британияга экстрадиция қилиш учун қонуний тўсиқлар йўқ, деган хулосага келдим”, деган судья Дональд Бинчи.
Бинчининг маълум қилишича, экстрадиция учун ордер беришга тайёр, Шу билан бирга, у апелляцияга рухсат ҳам берган. Харрисон 4 февраль, суд унинг ишига яна қайтгунига қадар қамоқда қолади.
Маълумот ўрнида, Эссекс графлиги полицияси 2019 йилнинг 29 октябрь куни Буюк Британияга Бельгиядан келган, ичида 39 нафар мурда бўлган юк машинасини аниқлайди. Уларни энг аввал Хитой фуқаролари дейишади, кейинчалик уларнинг орасида Вьетнам фуқаролари борлиги маълум бўлади. Қотилликда гумонланиб, 5 киши қўлга олинади. Улар ичида Шимолий Ирландиядан бўлган 25 ёшли Морис (Мо) Робинсон ва Имон Харрисон ҳам бор эди. Қолган уч нафар шахс гаров эвазига қўйиб юборилади.
LiveБарчаси