Ислом Махачев октагонга кўтариладиган UFC 311 турнирининг промо ролиги эълон қилинди (видео)
Спорт
−
18 Декабрь
3401Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангини 2025 йил 18 январь куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 311 турнирида чемпионликка даъвогар арманистонлик Арман Царукянга қарши ўтказади.
Кеча, 17 декабрь куни мусобақанинг реклама ролиги промоушеннинг расмий саҳифаларида эълон қилинди.
Видеороликда Ислом Махачев яна бир даъвогар Арман Царукянга қарши ўз камарини ҳимоя қилиши, Мераб Двалишвили Умар Нурмуҳаммедовни имтиҳондан ўтказиши ҳамда Иржи Прохазка ва Жамал Хилл тўқнашуви ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
Қайд этиш жоиз, ушбу турнирда яна бир чемпионлик жанги ўтказилади. Даслтаб, “co main event”да энг енгил вазн тоифаси чемпиони грузиялик Мераб Двалишвили мағлубиятсиз одимлаётган Умар Нурмуҳаммедовга қарши октагонга чиқади.
Маълумот ўрнида, Ислом сўнгги жангида америкалик Дастин Порьени 5-раундда бўғиш услуби орқали мағлуб этганди. Мераб эса охирги жангида Шон О'меллини очколар ҳисобига кўра мағлуб етиб, энг енгил вазн тоифасининг янги чемпионига айланганди.