Ислом Махачев чемпионлик камарини Ян Мачадо Гаррига қарши ҳимоя қилади
Спорт
−
15 август 914 1 дақиқа
Бугун, 15 август куни UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев илк чемпионлик ҳимоясини ирландиялик Ян Мачадо Гаррига қарши ўтказади.
Жанг бугун, 15 августдан 16 августга ўтар кечаси Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнири доирасида ташкил этилади.
Бу Махачевнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги иккинчи жанги бўлади. Россиялик спортчи 2025 йил ноябрь ойида ушбу вазнга кўтарилиб, дебют жангида австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этган ва чемпионлик камарига эга чиққан эди.
Махачевнинг UFC’даги ғалабали серияси айни вақтда 16 та жангдан иборат. Агар у Гаррини мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилса, UFC’даги кетма-кет ғалабалар бўйича янги рекорд ўрнатади ва бу кўрсаткич бўйича бразилиялик афсона Андерсон Силвани ортда қолдиради.
Хабарларга кўра, Махачевнинг бурчагида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва мураббий Хавьер Мендес бўлади.