Президент хориждаги ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди
Жамият
−
21 Март 2020
9590Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижда бўлган ва қийин аҳволга тушиб қолган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни Ватанга қайтариш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бочилигидаги Янги турдаги коронавируснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссия зудлик билан авиакоманияларнинг Ўзбекистонга парвозини амалга оширувчи чартер рейслари жадвалини ишлаб чиқди.
21 март - Москвадан (Россия) эрталаб соат 03:30да ва Деҳлидан (Ҳиндистон) эрталаб соат 17:30да,
22 март - Куала-Лумпурдан (Малайзия) соат 04:30да, Москвадан (Россия) соат 05:00да, Истанбулдан (Туркия) соат 06:00да ва Новосибирскдан (вақти белгиланмоқда);
23 март - Сеулдан (Корея Республикаси) соат 02:00да;
24 март - Жакартадан (Индонезия) эрталаб соат 07:00да;
26 март - Бангкокдан (Таиланд) соат 01:00 да.
Бошқа мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқароларининг чартер рейслар орқали олиб келиниши давом эттирилади.
Тез орада кейинги кунларда амалга ошириладиган парвозлар ҳақида батафсил маълумот эълон қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаролари хориждан қайтиб келгандан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тегишли талаб ва нормаларига қатъий риоя қилинган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 33 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor