Ислом Каримовнинг набираси россиялик блогерга турмушга чиқди
Жамият
−
15 Апрель 2021
62757Таниқли рус блогери Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Лола Каримова-Тилляеванинг қизи Марям Тилляевага уйланди.
Маълум бўлишича, тўй АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида, келин ва куёвнинг яқин қариндошлари ва дўстлари иштирокида бўлиб ўтган.
Оммабоп блогернинг рафиқаси Марям Тилляева - Ўзбекистоннинг марҳум Президенти Ислом Каримовнинг набираси, унинг энг кичик меросхўри Лола Каримованинг қизи.
Марям тахминан етти йил олдин, 14 ёшида ўқиш мақсадида Америкага кўчиб ўтган. Амираннинг эса АҚШга кўчиб ўтганига кўп бўлмаган. Блогер ўз бизнесидан норози бўлиб, Москвани тарк этишга мажбур бўлган. Йигитнинг YouTube'да "Хачнинг кундалиги" номли жуда машҳур влоги, шунингдек миллионлаб даромадлари бор эди.
2020 йилда Лос-Анжелесга кўчиб ўтган Сардаров кенг хонадонга жойлашди ва янги ҳаётни бошлади. Унинг ўша пайтда Марям билан таниш бўлган ёки бўлмагани номаълум.
Манбаларга кўра, кеча, 14 апрель куни Амиран ва Марямнинг тўйи Лас-Вегасдаги ҳашаматли зиёфат залида бўлиб ўтган. Уларнинг никоҳини Элвис Пресли образида кийинган қора танли актёр қайд этган. Келин қордек оппоқ узун кўйлакни танлаган бўлса, куёв эса шорти ва оқ кўйлакда намоён бўлган.
Марям Амирандан тахминан 13 ёш кичик, у блогернинг видеоларида бир неча бор тасвирга тушган. Аммо жуфтликнинг ўзи бу муносабатларни тасдиқламаган. Яқинда Марям ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига оқ либосда тушган расмларини жойлаб, у нима учун яхши рафиқа бўлишини ёзиб қолдирган эди.
"Менинг фикримча, мен ўта кулгили ва ёқимтойман, стрессга чидамлиман, Жастин Бибер учун танлаган кишимдан исталган вақтда воз кечишга тайёрман. Кайфиятимга қараб гитара чалишни ўрганяпман. Шунингдек, теннис ўйнайман, пианино чаламан, санъат олами ҳақида кўп нарса биламан. Мен суши, зайтун, бодринг, аччиқ чипслар, шоколад истеъмол қиламан, блин пишира оламан", деган қиз.
Маълумот ўрнида, Марямнинг Умар исмли укаси ва София исмли синглиси бор.
Маълумки, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республикаси жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош.
Лола Каримова-Тилляева АҚШдан туриб “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондини бошқариб келмоқда. У АҚШда "The Harmonist" атторлик буюмлари брендига асос солган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь