Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортнинг қачон модернизация қилиниши маълум қилинди
Жамият
−
01 Май 2019
4616Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортини модернизация қилишни бошлаш 2020 йил май ойига режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.
2019 йил май ойида Халқаро молия корпорацияси билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузиш мўлжалланмоқда. Лойиҳа қиймати - 470 млн АҚШ доллари.
2019 йил 3-чоракда ДХШ лойиҳаси бўйича ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил сентябрида - тендер таклифлари сўровини эълон қилиш, 2019 йил декабрида - тендер таклифларини тайёрлаш ва топшириш, 2020 йил январида - тендер таклифларини баҳолаш, 2020 йил февралида - тендер ғолибини эълон қилиш режалаштирилган.
Битимни имзолаш жараёни эса 2020 йил март ойида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси