Ислом Каримов қизи Гулнорага шиппак отган
Жамият
−
24 Июнь
1128832014 йил охирларида Каримовлар оиласидаги жанжаллар сабаб Ислом Каримов қизи Гулнорага суҳбат чоғида шиппак улоқтирган. Бу ҳақда 2011-2014 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида фаолият юритган Жорж Крол ўз мемуарида маълум қилди.
У ўзининг яқинда эълон қилган эсдаликларида бу воқеани қуйидагича эслайди:
“Мен Каримовнинг оиласидаги ғалати муаммога аралашиб қолдим. Янги йил кечаси кечки пайт элчихонада ишлаётган эдим. Элчихона дарвозаси олдидаги қоровул менга қўнғироқ қилиб, бир меҳмон зудлик билан мени – Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўз болалари билан кўрмоқчи эканлигини айтди. Вақт алламаҳал бўлиб қолган эди. Мен уларни элчихонанинг қабулхоналаридан бирида якка тартибда қабул қилдим. Гулнора Versace ва Gucci костюмларини кийиб, ҳаёти ва муаммолари ҳақида узоқ ҳикоя қила бошлади. Мен сабр билан тингладим, болаларига сув олиб келдим ва элчихонамиздан бошпана сўрамоқчи бўлишидан қўрқиб, мендан нима исташини сўрадим. Ўзбекистон Президентининг қизи ўз оиласи томонидан таъқиб қилинаётгани ҳақида гапираётган эди”, деб ёзади собиқ элчи.
Жорж Крол икки соатлик машаққатли монологининг охирида Гулнора Каримова отасининг ўзи эканига ишонч ҳосил қилганини айтади. Элчига кўра, Гулнора Каримова ундан отаси билан учрашишда ёрдам сўраган.
“Унинг сўзларига кўра, онаси [Татьяна Каримова], синглиси [Лола Тилляева] ва Каримовнинг сарой аъёнлари Гулнорага отасини кўришга рухсат бермаган. Соат ярим тунга яқинлашиб, янги йил тонги отганда, ўзимни жуда енгил ҳис қилдим. Мен Гулнора ва унинг болаларини элчихона ёнида кутиб турган автомобилга кузатиб қўйдим ва унинг отаси билан қўлимдан келганини қилишга ваъда бердим. Эртаси куни Янги йил арафасида Каримов билан боғланишга муваффақ бўлдим. Орадан кўп ўтмай, Гулнора менга қувончли хабар йўллаб, учрашув тайинланганини айтди. Кейинроқ ундан эшитдимки, учрашув муваффақиятсиз бўлиб, отаси унга шиппак улоқтириши билан тугаган. Гулнорани бошқа кўрмадим”, дейди Жорж Крол.
Унинг таъкидлашича, Гулнора камчиликлардан ҳоли эмас ва у суҳбат давомида актрисалар каби ролга киришганини яхши эслайди. Мемуарда қайд этилишича, Гулнора Каримова президентнинг қизи бўлиш қанчалик даҳшатли экани ва у ўша пайтда ўз иродасига қарши турмушга чиқишга мажбурлангани ҳақида АҚШ элчисига нолиган. Крол Гулнора турмуш қуришга ва уйдан чиқмай, фарзанд тарбияси билан машғул бўлишга мажбурлангани тўғрисидаги гаплардан сўнг, унинг аҳволига ростманасига ачинган. Бундан ташқари, Гулнора Жорж Крол билан учрашувда отасининг бизнес ҳамда сиёсатдан узоқлашиб, дипломат бўлиш ҳақидаги таклифини рад этганидан жуда афсусда эканини ҳам тан олган.
Маълумот учун, 2013 йилнинг ноябрь ойига келиб, Гулнора Каримованинг қарийб 10 йил давом этган хайрия ва бизнес фаолиятларига нуқта қўйилди. Унинг раҳнамолигидаги ташкилотлар, хусусан Фонд Форум фаолияти тугатилди. Телеканаллар, радиолар эфири узилди, қама-қамалар авжига чиқди. Ўша кезларда Гулнора Каримова Twitter’дан қатор баёнотлар берди. Бу ишлар бошида онаси Татьяна Каримова ва синглиси Лола Каримова турганини айтди. У ўз отаси билан учраша олмаётганидан ёзғирди.
LiveБарчаси