Қайси ташкилотлар мактаб ва боғчаларда текширув ўтказиши мумкин?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори  билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.

Низомга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларида (боғча) ва умумтаълим муассасаларида (мактаб) қуйидаги давлат органлари текширишни амалга оширади:

  • Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;
  • Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • санитария-эпидемология назорати марказлари;
  • бандликка кўмаклашиш органлари;
  • фавқулодда вазиятлар органлари;
  • атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари.
  • Текширувлар муддати 10 кундан ошмаслиги лозим.

Текширишдан 10 кун олдин таркибида боғча ва мактаб бўлган давлат органлари ёзма хабардор қилинади. Мазкур органлар бир кунда боғчаларга ва мактабларга текшириш ҳақида хабар беради.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор мактаб боғча текширув

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг