Ислом бирдамлиги ўйинлари сарҳисоби: Ўзбекистонга энг кўп медални қайси спорт тури келтирди?

Спорт

image

Кеча, 18 август куни Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари якунланди. Мусобақалар якунига кўра, Туркия делегацияси медаллар жамғариш борасида яққол етакчилик қилди. Турклар умумий ҳисобда 341 та медалга эга чиққан. Шулардан 145 таси олтин, 107 таси кумуш ва қолган 89 таси бронза медалларидир.

Қайд этиш керакки, ушбу мусобақа Ўзбекистон делегацияси учун ҳам тарихий бўлди. Ўзбекистонлик спортчилар 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалига сазовор бўлди. Якунда умумий ҳисобда 158 та медаль жамғарган Ўзбекистон делегацияси жадвалда иккинчи поғонани банд этди.

Медаллар жамғариш борасида кучли ўнликдан жой олган делегациялар билан танишинг:

1. Туркия – 145 (олтин) 107 (кумуш) – 89 (бронза) – 341(умумий ҳисобда);

2. Ўзбекистон – 51 – 42 – 65 – 158;

3. Эрон – 39 – 44 – 50 – 133;

4. Озарбайжон – 29 – 36 – 34 – 99;

5. Қозоғистон – 27 – 23 – 39 – 89;

6. Марокаш – 15 – 13 – 34 – 62;

7. Индонезия – 13 – 14 – 29 – 56;

8. Баҳрайн – 9 – 7 – 7 – 23;

9. Қирғизистон – 8 – 8 – 15 – 31;

10. Жазоир – 7 – 12 – 23 – 42.

Эътиборли жиҳати шундаки, 51 та олтин медалдан 15 таси оғир атлетикачилар ҳисобига тўғри келади. Ушбу 15 та олтинни 6 нафар спортчи қўлга киритган. Акбар Жўраев, Руслан Нуриддинов, Турсуной Жабборова, Сарварбек Зафаржонов 3 тадан олтин медалга эга чиққан бўлса, Адҳамжон Эргашев 2 та олтин медалга сазовор бўлди.

Шунингдек велоспортчи Олга Забелинская ва пара сузувчи Азизбек Бойназаров ҳам 3 тадан олтин медаль ютди. Ўйинларнинг сўнги кунида Ўзбекистон ва жаҳон спорт гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ўзбекистон ҳисобига энг кўп медални оғир атлетикачилар: 15 та олтин, 3 та кумуш, 6 бронза келтиришди. Қолаверса, дзюдо (6-2-5), кураш (4-4-10), енгил атлетика (4-2-2), таэквондо (4-0-4), кикбокс (2-7-12), бадиий гимнастика (2-6-1), сузиш (2-5-5), спорт гимнастикаси (2-4-2), қиличбозлик (2-3-9), пара сузиш (2-2-2), велошоссе (2-2-1), каратэ (2-0-1), велотрек (1-2-3), пара енгил атлетика (1-0-0), стол тенниси (0-0-1) ва ўқ отишда (0-0-1) ҳам спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.

Маълумот учун, бугун, 19 август куни спортчилар V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги иштирокини якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Оксана Чусовитина Руслан Нуриддинов Акбар Жўраев Азизбек Бойназаров Ислом бирдамлиги ўйинлари Олга Забелинская

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг