Ислом Ҳабиб туфайли чемпионлик жангига етиб келди – Чарльз Оливейра
Спорт
−
28 Июль 2022
11794Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Чарльз Оливейра Ислом Махачев чемпионлик жангига Ҳабиб Нурмуҳамедов туфайли етиб келган, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бразилиялик жангчининг сўзларига таяниб, “ММА News” нашри хабар берди.
“Махачевнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Унинг ғалабали серияси яхши. Адашмасам, Ислом кетма-кет 11 та жангда зафар қучган. Бошқа томондан олиб қарсак, унинг фаолиятида Ҳабиб Нурмуҳамедов жуда катта вазнга эга. Агар сиз Ҳабибнинг ёрдамига мурожаат қилсангиз, сизга ёқадими ёки йўқми, бу оғирлик қилади. Хоҳлайсизми ёки йўқ, Хабибнинг қўллаб-қувватлаши Махачевга чемпионлик учун кураш олиб боришига ёрдам берди. Ростини айтсам, Ислом чемпионлик баҳсигача яна жанг қилиши керак эди”, деган Оливейра.
Маълумот учун, бразилиялик Чарльз Оливейра ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги вакант чемпионлик учун баҳс жорий йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Бу жанг ғолиби енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь