Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 15 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманига янги ҳоким тайинланди. Туман халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фазлиддин Рўзиевни ҳоким лавозимига тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шуҳрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Фазлиддин Киранович Рўзиев номзоди Иштихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Рўзиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг