Ишметов молия вазирлигидан кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Тимур Ишметов эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Тимур Аминджонович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилган. 

Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Тошкент Молия Институтини тамомлаган. 2005 йилда-Бирмингҳам университети (Буюк Британия)ни тугатган. 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – молиячи (банк ва кредит), ҳуқуқшунос. 

У 2020 йилнинг февралидан буён Ўзбекистон Молия вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

403

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг