Ўзбек-қирғиз чегарасидаги автойўл ўтказиш пунктлари очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинади ва қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

•    охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;

•    Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;

•    мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Аввалроқ, 1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга бориши мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг