ИШИД коронавирусдан фойдаланиб қолмоқчи – ОАВ
Олам
−
17 Апрель 2020
12366ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқ халқига коронавирус юқтирилган ниқобларни тарқатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ливаннинг “al-Mayadeen” телаканали маълум қилмоқда.
“ИШИД террорчилари инфекцияланган воситалар ва ниқобларни тарқатмоқчи. Жангарилар ушбу ишни назоратларида ушлаб турган қишлоқлардан бошламоқчи”, дейилади телеканал хабарида.
Ўз навбатида, Ироқ хавфсизлик идораларидаги манбалар каналга хабар беришича, улар бунга қарши фаол операция ўтказишни режалаштирган. “Биз ироқликларга нотаниш одамлар билан гаплашмасликлари ҳақида огоҳлантиряпмиз”, деган ироқ армиясидаги манбалардан бири.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ 2017 йилнинг сўнгида ИШИД устидан тўла ғалаба қозонганини эълон қилди. Айрим жойларда қолиб кетган террорчилар гуруҳини йўқ қилиш ишлари ҳамон давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь