ИШИД Австриядаги терактга алоқадорлигини эълон қилди
Олам
−
03 Ноябрь 2020
7256Экстремистларнинг ахборот фаолиятини кузатувчи Американинг SITE Intelligence Group компаниясининг хабар беришича, жиҳодчилар Венадаги ҳужумга алоқадорлигини эълон қилган.
Таъкидланишича, ушбу ҳодиса Австриянинг ИШИД террористик гуруҳига қарши кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги коалицияда иштирок этгани учун “ҳисоб-китоб” бўлган.
эслатиб ўтамиз, Кеча, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Венада қуролланган бир неча киши олти хил жойда ўқ узишни бошлади. Ҳужумлардан бири яҳудийларнинг ибодатхонаси яқинида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. 14 киши яраланган.
Австрия канцлери Себастьян Курц мазкур воқеани теракт, деб атади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь