Иш стажи ҳақида ҳужжатлар йўқолган тақдирда пенсия олиш тартиби қандай бўлади?

Жамият

image

Пенсия олиш жатаёнида фуқаролар кўпинча иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар корхона ва ташкилотларда архив идораларига сақлаш учун топширилмаганидан ёки ўзлари томонидан йўқотилганидан азият чекади. “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомда иш стажини тасдиқлаш хусусида тартиблар белгиланган.

“Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат фаолияти даврлари суднинг қарори билан белгиланади, шунингдек, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда судларга даъволар тайёрлашда кўмаклашади”, дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатда келтирилишича, авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёки бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаганда иш стажи суд тартибида белгиланади.

Бундан ташқари, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда ҳам ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг