Иш берувчилар ходимларнинг коронавирусга қарши эмланишига масъул этиб белгиланди
Жамият
−
23 Февраль 2022
3255Коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозаси билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлганлар вақтинча ишдан четлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг бугун, 23 февраль куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида айтилди.
Йиғилишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев қуйидаги таклифларни илгари сурди.
• иш берувчиларга қўл остидаги ишчи-хизматчиларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлик, шу жумладан, бустер доза билан эмланиш даражаси 90 фоиздан кам бўлмаслигига эришиш мажбуриятини юклаш;
• давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши, шу жумладан, бустер доза билан эмланмаганлиги аниқланганда, уларни вақтинчалик ишдан четлатиш;
• ходим коронавирус инфекциясига қарши бустер доза билан эмланишни рад этганда, иш берувчи томонидан унинг вақтинча ишдан четлатилишини Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан қатъий назоратга олиш.
Юсупалиев келтирган таклифлар қабул қилинди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари учун олиб келинган ва маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган вакциналар сони 53,7 млн дозани (7 турдаги) ташкил этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда 18,1 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, асосан 18 ёшдан юқори аҳоли эмланиши белгиланган. Ўзбекистонда бу ёшдаги аҳоли 21,5 млн нафарни ташкил этади. Бугунги кунга қадар 45,3 млн доза вакцина қўлланилган:
Мамлакатда 2021 йил август ойида аҳоли ўртасида оммавий эмлашни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган Қонун қабул қилинди. Меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлигига оид қўшимча киритилди.
Ўтган давр мобайнида Санитария-эпидемиология хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан 73,1 мингта ўрганишлар ўтказилган, шундан 28,5 мингтаси хўжалик юритувчи субъектларда, 44,6 мингтаси бюджет ташкилотларида. Текширишлар давомида жами 89,4 минг нафар вакцина олмаган шахслар аниқланиб, 45,6 минг нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилган, 4,6 мингта холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 246 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.
LiveБарчаси