Ироқ Европадаги миграция инқирозига таъсир ўтказмоқчи
Олам
−
15 Ноябрь 2021
4307Ироқ жорий йилнинг 18 ноябрь куни Беларусь чегарасидан Европага ўтишга уринаётган фуқароларни ватанига қайтариш учун биринчи рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда араб мамлакати Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, Ироқ ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ вазият туфайли Беларусь билан тўғридан-тўғри рейсларни тўхтатиб, Бағдоддаги Беларусь фахрий консулининг ишлаш рухсатномасини бекор қилган.
Шунингдек, Ироқнинг Москва ва Варшавадаги элчихоналари Польша-Беларусь чегарасида қолиб кетган ва буни ўз ихтиёри билан амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни Ироққа қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда.
“Ироқликларни Беларусдан қайтариш учун биринчи рейс 18 ноябрга режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Польша хизматлари маълумотларига кўра, ҳозирда Беларусда 15 минггача муҳожир бўлиши мумкин, улардан 2-4 минг нафари Польша чегаралари яқинида тўпланган.
2021 йилда Польша чегарачилари Польша-Беларусь чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга 33 мингга яқин уринишнинг олдини олди.
8 ноябрь куни вазият кескинлашди — бир неча минг муҳожир чегарага яқинлашди ва вақти-вақти билан катта гуруҳлар бўлиб тўсиқларни бузиб, Польшага киришга ҳаракат қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь