Ироқ Эрон терма жамоаси самолётининг Басра аэропортига қўнишига рухсат бермади
Спорт
−
09:30 951 1 дақиқа
Ироқ АҚШ томонидан Эрон авиакомпанияларига нисбатан жорий этилган санкциялар сабабли Эрон миллий футбол терма жамоасини олиб кетаётган самолётнинг Басра аэропортига қўнишини тақиқлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Басрадаги Эрон консуллиги ходимининг сўзларига кўра, самолёт ортга қайтиб, Эрондаги Абадан аэропортига қўнган. Энди терма жамоа Басрага қуруқлик орқали етиб боради.
Эрон терма жамоаси Эрон, Ироқ, Ливан ва Фаластин иштирокидаги турнирда қатнашиш учун Ироққа йўл олган эди. Эронлик футболчилар жорий йилнинг 14 ноябрь куни мусобақанинг очилиш учрашувида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни АҚШ Эронга нисбатан санкциялар рўйхатига ҳаво транспорти соҳасида фаолият юритувчи 35 та авиакомпания ва бошқа компанияни киритди. 21 сентябрь куни АҚШ молия вазири Скотт Бессент Вашингтоннинг Теҳроннинг хорижий ҳамкорларига ҳам таҳдид солаётган санкциялари сабабли барча Эрон авиакомпаниялари 23 сентябрдан бошлаб халқаро рейсларни тўхтатишга мажбур бўлишини маълум қилган эди.
Live
Барчаси10:01