Ироқдаги шифохонада ёнғин сабабли 54 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июль 2021
4301Кеча, 12 июль куни Ироқ жанубидаги Ан-Носирия шаҳрида коронавирус билан касалланганлар шифохонасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда, Ироқнинг “Samariya” телеканали хабар бермоқда
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, шифохонадаги ёнғин кислород баллонининг портлаши туфайли юз берган. Бунинг оқибатида, 54 киши ҳалок бўлиб, 13 нафар бемор жиддий жароҳат олган. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Маълумот учун, бу Ироқдаги коронавирус беморлар даволанаётган шифохонада содир бўлган биринчи ёнғин эмас. Апрель ойида Бағдоддаги Ибн ал-Хатиб шифохонасида ҳам ёнғин содир бўлиб, унда 82 киши ҳалок бўлган эди.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси