Ипотека кредити бериш тартибида ўзгариш бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6274-сон фармони қабул қилинди.

Биринчидан, Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонида 2020 йилда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари (1, 2-иловалар) янги таҳрирда тасдиқланди.

Иккинчидан, Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонида қуйидагилар янги таҳрирда тасдиқланди:

  • 2021 йилда янги тартиб доирасида ипотека кредитлари ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари (1, 2-иловалар);
  • 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори (3-илова).

Шунингдек Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига “Қишлоқ қурилиш инвест ИК” МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда қўшимча кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришнинг мақсадли параметрлари (41-илова) тасдиқланди.

2-банд 5, 6-хатбошилар билан тўлдирилди. Уларга мувофиқ 2021 йил 1 октябрга қадар қурилиши якунланиб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг майдони ва нархи мазкур Фармоннинг 3-иловасида келтирилган квартира майдонининг энг кўп меъёри ва уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда сотиб олинадиган квартиранинг нархи уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ошиб кетган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўланади.

Президентнинг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони 4-банди 3-хатбошиси ҳамда Президентнинг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони 1-банди 5-хатбошисига мувофиқ уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади ва ҳар 6 ойда қайта кўриб чиқилади.

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг