iPhone'да олинган дунёдаги энг яхши суратлар аниқланди (фотожамланма)
Бу қизиқ
−
04 Август 2023 10495 1 дақиқа
Apple компанияси 2007 йилдан буён “iPhone Photography Awards” iPhone'да олинган суратлар танловини ўтказиб келади. Танлов “абстракт”, “ҳайвонот олами”, “архитектура”, “болалар”, “манзара”, “шаҳар манзараси”, “об-ҳаво”, “одамлар”, “портрет” каби бир қатор йўналишларни қамраб олади. Бундан ташқари, Гран-при ва “Йил фотографи” каби махсус ўринлар ҳам бор.
Компания бу йилги танлов ғолибларини ҳам эълон қилди:

Гран-при. Иван Сильва. Мексика

“Йил Фотографи”. Тея Миху. Германия

“Архитектура”. Эдвин Кабинган. Австралия

“Шаҳар манзараси”. Джинсон Ху. Хитой

“Табиат”. Скотт Гэллоуэй. АҚШ

“Одамлар”. Даниэль Хейлиг. Германия

“Саёҳат”. Лонг Нгуен. Франция