“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қабул давом этмоқда
Бизнес
−
30 Август 2022
11880Республикамизнинг давлат олий таълим муассасалари ичида бир йилда икки марта талабаликка қабул қилувчи “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети бакалавриат ва 1 йиллик магистратура мутахассисликларига таълим йўналишлари бўйича ўқишга таклиф қилади. Барча таълим ва мутахассислик йўналишларида грант ўринлар мавжуд.
БАКАЛАВР ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ
• Музейшунослик (турлари бўйича);
• Aрхеология;
• Маданий мерос объектларини асраш.
МAГИСТРAТУРA МУТAХAССИСЛИКЛAРИ:
• Логистика (туризм йўналишлари бўйича);
• Туризм (фаолият турлари бўйича);
• Музейшунослик, тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш;
• Менежмент (Маданий мерос соҳаси бўйича);
• Ижодий саноат;
• Aрхеология.
Ҳужжатларни қабул қилиш университетнинг расмий веб-сайти: admissions.univ-silkroad.uz орқали 2022 йил 10 сентабргача (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилади, шу сабабли қабул жараёнида инглиз тили бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, жумладан IELTS бўйича камида 5,5 балл ва ундан юқори, Common European Framework of Reference for Languages (CEFR) бўйича камида В2 ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича камида 72 ва ундан юқори балли билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган инглиз тилини билиш даражаси (В2 ва ундан юқори) тўғрисидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун университет қабул комиссиясининг электрон почта манзилига (admissions.univ-silkroad.uz)ёки қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
+998662406770
+998662408616
+998662406786
+998662408606
+998933483380
+998902241442
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетини танлаб, Сиз ишончли келажакни танлайсиз!
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси