Иорданияда сайёҳларга ҳужум қилган террорчи ўлимга ҳукм қилинди
Олам
−
12 Январь 2021
3071Иордания давлат хавфсизлик суди бугун, 12 январь куни 2019 йилда Жараш шаҳрида бир гуруҳ хорижий сайёҳларга ҳужум қилган экстремистни ўлимга маҳкум этди. Бу ҳақда Иорданиянинг “Al Ra’i” газетаси хабар бермоқда.
Бундан ташқари, суд ушбу иш бўйича иккинчи судланувчини умрбод қамоқ жазосига, Жарашдаги терактга алоқадор бошқа бирини эса етти йилга озодликдан маҳрум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Жарашдаги Рим харобалари билан танишиш пайтида пичоқ билан қуролланган киши бир гуруҳ чет элликлар ва таржимонга ҳужум қилганди. Ёрдамга келган полициячи ва яна бир неча киши яраланган. Жабрланганларнинг умумий сони саккиз кишини ташкил этган.
LiveБарчаси