Интерпол халқаро қидирувдаги ўзбекистонликни Кореяда ушлади

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун қидирувга берилган шахс Корея пойтахти Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар берди. 

Қайд этилишича, Сеул шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг Кореядаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган бўлган.

Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Жанубий Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган. Фуқаро Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали фуқаро Ю.У.нинг ҳисоб рақамига  507 миллион 708 минг сўм  (54 600 АҚШ доллари) ўтказиб юборган. Эвазига у Жанубий Кореяда ишлаш учун таклифнома жўнатиб турган, шундан сўнг номаълум жойда яшириниб юрган.

Хабарга кўра, ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1019

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг