Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Молдовада ушланди

3-саҳифа

image

Фирибгарликда айбланиб, Молдовада қўлга олинган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон ва Молдова Миллий марказий бюролари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Кишинёв шаҳридан экстрадиция қилинган.

Мазкур шахсга нисбатан халқаро қидирув Ўзбекистон Интерпол ММБ томонидан Интерпол каналлари орқали эълон қилинган. Унинг жойлашувини аниқлаш ва қўлга олишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Интерпол ММБ Молдова Интерпол ММБ билан доимий ахборот алмашинувини ҳамда ҳамкорликдаги ҳаракатларни йўлга қўйган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қидирувдаги шахснинг турган жойи аниқланиб, Молдова ҳудудида қўлга олинган.

Зарур экстрадиция жараёнлари якунлангач, қидирувдаги шахс жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли идораларига топширилди.

Ўтказилган тадбирлар Интерпол доирасидаги халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойилига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқаро қидирувга берилган 3 нафар ўзбекистонлик Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик Молдова Фирибгар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг