Ўзбекистон интернетни блокловчи ускуна сотиб олгани маълум бўлди

Олам

image

Жазоирдан тортиб, Ўзбекистонгача бўлган улкан географик ҳудуддаги давлатлар АҚШнинг Sandvine Inc. компаниясидан интернет трафикни бошқарадиган технологияларни сотиб олган. Бу технологиялар интернетни цензура қилишда ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Ўтган ойда Sandvine Беларусга ўз ускуналарини сотишни тўхтатиши ҳақида маълум қилган. Бунга ушбу мамлакатда компания қурилмалари намойишлар вақтида интернетни блоклашда фойдаланилган. Аммо Sandvine бунга қарши, компанияда интернетни блоклаш инсон ҳуқуқларини бузиш деб баҳоланади.

Асосан интернет трафигини бошқаришга мўлжалланган компаниянинг қурилмалари сўнгги йилларда интернетда цензура ўрнатиш мақсадида ҳам ишлатилган. Бу давлатлар қаторига Жазоир, Афғонистон, Азарбайжон, Миср, Эритрея, Иордания, Қувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон каби мамлакатлар киради, деб ёзади Блоомберг Сандвине компаниясининг бир нечта собиқ ва амалдаги ходимлари ҳамда компания ҳужжатларига асосланиб.

Нашрнинг компаниянинг амалдаги ва собиқ ходимларига асосланиб ёзишича, бу мамлакатларда Sandvine'нинг веб-сайтларни блоклаш технологияларидан сиёсий мақсадларда янгиликлар сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга тўсиқ қўйишда фойдаланилган. Бундан ташқари, Sandvine ушбу давлатларнинг кўпчилигига янгиланишлар ва техник тажрибаларини юборишда давом этган.

Сандвине технологиялари юқори даражадаги интернет маълумотларининг давлатларга кириб келиши ва чиқиб кетишини бошқаради. “Пакетларни чуқур текшириш” (deep packet inspection) деб номланадиган қурилма спам ва вирусларни блок қила олиши мумкин. Аммо, компания ҳужжатларига кўра, ушбу қурилма орқали миллионлаб вебсайтлар ва мессенжерларни блок қилиб қўйиш мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Миср ва Ўзбекистонда эса ушбу технологиялардан мустақил янгиликлар вебсайтларини блоклашда фойдаланилган.

Qurium Media Foundation, рақамли ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи гуруҳ вакилининг айтишича, сўнгги ўн йилликда ташкилот Миср, Озарбайжон, Иордания ва Ўзбекистондаги мустақил ОАВга ёрдам берган. “Ушбу давлатларда операторлар Сандвине технологияларидан кўплаб мустақил ОАВ вебсайтларини блоклашда фойдаланишади”, дейди Торд Люднстром.

“Bloomberg” томонидан ўрганилган ҳужжатларга кўра, Сандвине компанияси Миср, Ўзбекистон, Россия ва Афғонистон каби давлатларга фойдаланувчиларнинг вебсайт-браузерлари тарихи бўйича маълумот йиғадиган технологияларни етказган.

“Беларусда компания технологиялари давлат томонидан бошқариладиган интернет агентликка сотилган. Ушбу технологиялар август ойида ижтимоий тармоқлар, янгиликлар сайтлари, мессенжерларни блоклашда ишлатилган”, дейилади “Bloomberg”хабарида.

Июль ойида Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғига кириш билан боғлиқ муаммолар кузатилган эди. Фойдаланувчилар секин юкланаётган янгилик ленталари, изоҳлар, видеолар ва фотосуратлар ҳақида шикоят қилишган.

Ўзбекистонда Facebook ва YouTube га кириш билан боғлиқ муаммолар 2019 йил охири — 2019 йил бошида бир неча ой мобайнида ҳам кузатилган. Расмийлар буни телекоммуникация ускуналарини янгилаш ва тайинланган номлар ва рақамлар бўйича интернет-корпорацияси — ISAAN`нинг криптографик калитини ўзгартириш билан изоҳлашган эди. Аммо кейинроқ манбалар блоклангани маълум бўлди.

2019 йил ёзида ўша пайт Президент маъмурияти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Facebook ва YouTube`ни блоклаб қўйган шахслар “қамоқда” эканликларини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг