Интернетда тарқалган видео ёлғон бўлиб чиқди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган андижонлик бир йигитни шафқатсизларча калтаклангани видеоси уюштирилган бўлиб чиқди. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

"2020 йил 3 январь куни Шаҳрихон туманида яшовчи О.С., К.К. ва И.Н.лар яшаш хонадонни таъмирлашаётган вақтларида О.С.нинг кийимларига қурилишда фойдаланиб келинаётган “қизил” ранг берувчи (коллер) тўкилиб кетгани сабабли О.С.нинг таклифига кўра сунъий равишда калтакланаётган шахснинг ҳолатини вужудга келтириб, видеотасвирга олиб, Telegram ижтимоий тармоғи орқали интернетда тарқатиб юборишган", дейилади департамент хабарида

Ҳуқуқ-тартибот идоралари уюштирилган видеони суратга олган ёшларни аниқлади. Шундан сўнг, Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида йиғилиш бўлиб ўтди. У ерда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Й.Абдулхаков жамоатчилик билан учрашган. Унда ёшларнинг ўзлари, уларнинг ота-оналари ва туман жамоатчилиги иштирок этдилар.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг