Интернетда сайлов бўйича 150та қонунбузилиш ҳолати тарқалди – Бош прокурор

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ҳозирги вақтга қадар интернетда тарқалган сайлов бўйича қонунбузилиш ҳолатлари акс этган видеолар ҳақида сўз очди.  Унинг айтишича, сайловларда 4 мингдан ортиқ прокуратура вакиллари хизмат ўтамоқда. 

“Бизда тор доирада мутахассислар мавжуд. Терговчи, судларда қатнашадиган, қонунлар ижросини, ҳусусан сайлов тўғрисидаги қонунларини мукаммал тушунадиган ва ўзлаштирган ходимларимизни ҳам штаб аъзолигига, шу билан биргаликда жойларда амалий ёрдам берадиган вакилларимизни шулардан иборат таркибда жамлаганмиз. 

Мана, булар жойларга чиқиб сайловчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлайдиган амалий ёрдамларини  кўрсатишди. Мен 65та деб айтиб ўтдим. Ҳозирги вақтга келиб 150дан ортиқ интернет тармоқларида фуқароларимизнинг қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида хабарларини кўрмоқдамиз. Бу қувонарли ҳол. Ҳар бир фуқаро мамлакатимиздаги шаффофлик имкониятларидан фойдаланиб ўзининг дахлдорлик ҳисси билан қўл урмоқда. Бундан биз хурсанд бўлишимиз керак. 

4 мингдан ортиқ прокуратура ходимлари сайлов участкаларидаги ҳолатларни мукаммал ўрганиб чиқмоқда. Буларни зудлик билан ўрганиб жамоатчиликка етказамиз”, дейди Ниғматулла Йўлдошев. 

Йўлдошев нутқи давомида оила аъзолари билан овоз бериш учун Юнусобод туманидаги 818-сайлов участкасига борганини қўшимча қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made